08 July 2017
15:50 - G20 саммити номигагина ўтмоқда, асосоий воқеалар – икки тарафлама учрашувлар

“Ҳаракат” мухбирлари кузатиш имкониятига эга бўлган АҚШ, Россия ва Туркия оммавий ахборот воситаларидаги хабарларда G20 саммити жаҳон климати масаласида умумий келишувга борилгани тилга олинади, аммо унинг ҳам тафсилотлари йўқ. Ваҳолангки, Доналд Трамп жаҳон климати бўйича бир неча йил аввал ҳаммабутун дунё имзолаган келишувдан чиққанини эълон қилгач, ҳамма нарса қоришиб кетган эди.

G20 саммитининг иккинчи куни ўтмоқда, ҳамма хабарлар жаҳон лидерларининг икки тарафлама учрашувлари ҳақида. Табиий, ҳамманинг диққат марказида Трамп-Путин учрашуви турибди. Кеча пешиндан кейин бўлган учрашув бир соатча бўлиши кутилаётган эди, аммо 2 соат 20 дақиқа бўлгани сенсациядек гапирилмоқда. Табиий, икки президент асосан Сурия ва Украина атрофидаги муаммолар бўйича бахслашишган бўлишса керак, аммо, бу ҳақда ҳеч қандай тафсилотли хабар йўқ. Доналд Трамп “учрашув зўр бўлганинини” гапиргани эса, ҳамма хабарларда тилга олинмоқда.

Турклар Эрдўғон-Путин учрашувига катта эътибор бераётганлари ҳам табиий. Бугун бўлган учрашув 1 соат давом этибди. Саммит четда қолиб, Трамп-Путин ўзаро 2 соатдан кўпроқ, Эрдўғон-Путин 1 соат гаплашганларидан яна бир марта тушуниш мумкинки, саммит билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.

Бошқа лидерлар ҳам икки тарафлама учаршувлат ўтказиб ётишибди. Аммо, қайтаравериб чарчаганимиздек, пичоққа илинадиган биронта гап йўқ.

Дарвоқе, бу саммит бўйича диққатга сазовор бўлган яна бир воқеа – саммит қатнашчилари кеча кечки овқат дастурхони атрофида ҳам йиғилганларидир. Reuters Агентлигининг сайтидан олинган расмда айнан ўша кечки овқат маросимини кўрмоқдасиз. Диққатга сазовор бошқа расм ҳам йўқ.