08 July 2017
10:26 - Бувайдада миршаббоши жазоланди, бошқалари қачон жазоланади?
Ўзбекистон Ички ИшларВвазирлиги хабар беришича, Фарғона вилояти Бувайда тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Шарофиддин Байтемир мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлиги ва зўровонлиги боис жазоланган. У шу ҳудуддаги “Ибрат чорвадор файз” фермер хўжалиги раҳбарига зўравонлик қилиб, 9 гектар майдонда минг машаққат билан етиштирган буғдой ҳосилининг барчасини тортиб олган.

ИИВнинг билдиришича, туман ИИБ бошлиғи дағдаға-ю пўписалар билан фермернинг такрорий экиндан олган даромадидан 10 миллион сўмга ҳам шерик чиққан. Миршаббошининг босим ўтказиши оқибатида фермер руҳий тушкунликка тушиб қолган. Афсуски, зўровонга қандай жазо берилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Мамлакатнинг бшқа жойларида миршаббошиларнинг бундай хатти-ҳаракатлари давом этмоқда. Бунга қарши тура оладиган системаниниг ўзи бўлмаганидан сўнг кимдан гина қилиш мумикн, дейди мухбиримиз.