07 July 2017
21:15 - Банклар “қора бозор” нархида хорижий валюта алмашлашни йўлга қўйди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган 449-сон қарорига мувофиқ, “Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

“Kommersant.uz” сайтининг хабарига кўра, эндиликда биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилади. Ҳозирча бу амалиёт жисмоний шахсларга тааллуқли эмас.

Савол туғилади: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддасига кўра, бундай амалиёт жиноят ҳисобланади. Қонун ҳали амалда, бекор қилингани йўқ. Демак, бу амалиёт билан шуғулланаётган барча банкларни жавобгарликка тортиш ёки қонуннни бекор қилиб, саррофларга эркинлик бериш лозим, дейди мухбиримиз.