28 June 2017
20:22 - АҚШ прокурори собиқ “Эзгулик”чини озод қилмасликни сўрамоқда
5 йилдан буён АҚШда ҳибсда қолаётган ўзбекистонлик Жамшид Мухтор ҳақида янги хабарлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, бу ишда иштирок этаётган АҚШ прокурори Жамшид Мухторни озод этмасликни сўрамоқда экан. Унга "Ислом давлати" (ИШИДнинг бошқача номи) номли экстремист (аслида, террористик) гуруҳини қўллаш билан боғлиқ айблов қўйилган.

Кеча Денвер прокурори АҚШ аппеляция судига Мухторовни кейинги йил бошланадиган судга қадар очиқда қолдириш бўйича 4 кун аввал қуйи суд чиқарган ҳукм устидан ариза киритди. 40 яшар ўзбекистонлик, у айни замонда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиянинг собиқ аъзосидир, ўз устидан маҳкаманинг такрор-такрор ҳибсда қолдирш ҳукми оқибатида ҳуқуқи бузилаётганидан арз қилганди.

Жамшид Ислом Давлати ва Покистонда жойлашган экстремист гуруҳларга телефон ва бошқа электроник жиҳозларни яширинча етказиб беришда айбланмоқда.