28 June 2017
19:31 - Ўзбекистонликларнинг коммунал тўловлардан қарзи 5 триллион сўмдан ошди. Бунга ким айбдор? Шавкат Мирзиё эмасми?
Бугун Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган йиғилишда мутахассислар Ўзбекистон аҳолисининг коммунал тўловлар бўйича умумий қарз миқдори 5 триллион сўмдан ошиб кетгани хусусида маълумот берди. Шунинг учун ҳам президент Шавкат Мирзиё Бош прокуратура қошида Мажбурий ижро бюросини ташкил қилиб, унинг зиммасига маиший тўловлардан қарзларни ундиришни юклаган.

Маълум бўлишича, электр бўйича салкам 3 миллион, газ бўйича 1,8 миллион абонент қарздор ҳисобланади.

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, коммунал тўловлар механизмларига таъсир киритиш ёки уни бевосита электр ўлчагичларни ўзгартириш, унинг пломбаларига тегиш ёки кўп ҳолатларни бузганлик учун модда қўшилмоқда. Охирги ҳолати 75 баробардан 150 баробаргача, 150 баробардан 300 баробаргача, 300 дан 500 баробаргача жарима белгиланади. Бир ой ичида қарз тўланмаса, 2 йилдан 3 йилгача муддатга жиноий жавобгарликка тортилади, озодликдан маҳрум ҳам қилинади.

Ўзбекистоннинг қўғрчоқ ахборот воситалари қарз бунчалик ортиб кетганининг сабаби нима деган савол ҳам қўймаяптилар. Чунки, жавобдан қўрқадилар. Бунинг бош айбдори – Ўзбекистонда сўнги 13 йил Бош вазирлик қилган Шавкат Мирзиёдир. Унинг ўзи бу саволга жавоб бериши ва нима учун вақтида керакли тадбирлар олдирмагани учун жавоб бериши керак. Тахмин қилиш мумкинки, унинг ўзида бу қарзни тўлаб юбориш учун етарлича пул ҳам бор.