28 June 2017
08:38 - Ўзбекистонда Венгрия элчихонаси иш бошлади, венгрларнинг мақсади нима?
Кеча Тошкентга келган Венгрия Ташқи Иқтисодий Алоқалар ва Ташқи Ишлар Вазири Петер Сийарто Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигида Абдулазиз Комил билан учрашди. Расмий хабарга кўра, икки мулозим ўзаро сиëсий¸ савдо-иқтисодий¸ инвестицион¸ маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилибди.

Венгер вазири ўз сафари давомида Олий Мажлис Сенати¸ Вазирлар Маҳкамаси вакиллари¸ шунингдек қатор вазирлик расмийлари билан сўзлашувлар ўтказди. Венгриянинг янги иш бошлаган элчихонаси тадбирида қатнашди. Венгриянинг элчиси Петер Санта доим у билан бўлди.

Мазкур дипломатик корпус ЕИга аъзо мамлакатларнинг 11-чисига тегишлидир. Ўзбекистон ЕИнинг бошқа 10 давлатидан биронтаси билан яқин алоқаларда бўлмаган. Шундай экан, Венгрия нимага бизда элчихона очишга қизиқиб қолганини тушуниш қийин.