14 June 2017
21:14 - Ўзини ўлдириш даражасига етказиш учун жавобгарлик кучайтирилди
Президент Шавкат Мирзиё Жиноят Кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунга имзо чекди. Унга кўра, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва унга ундаш учун жазо кучайтирилди. Ўзгартиришларга кўра, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ёки унга пўписа, шафқатсиз муносабат ёки шахснинг шаъни ёхуд қадр-қимматини тизимли равишда камситиш орқали таҳдид қилиш 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзини-ўзи ўлдиришга ундаганлик, яъни кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш натижасида шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.