14 June 2017
20:31 - Президент Шавкат Мирзиё эртага ифторлик беради
Эртага, 15 июнь куни пойтахтдаги “Наврўз” ресторанида Президент Шавкат Мирзиё мамлакатдаги диний уламолар, жамоатчилик вакилларига ифторлик беради. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълумотига кўра, Президент15 июнь куни республиканинг турли вилоятларидан келган имом ва бошқа диний хизматчилар билан тушгача учрашади ва шу куни улар билан бирга ифтор қилади.

Маълум бўлишича, президент билан ўтадиган ифторликда 1200 нафардан ортиқ диний мулозимлар, жамоатчилик ваикллари, диний таълим муассасалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.