13 June 2017
20:38 - Шавкат Мирзиё одил судлов масаласи бўйича видеоселектр мажлиси ўтказди, аммо ҲЕЧ нарса ўзгармайди
Президент Шавкат Мирзиë видеоселектор муҳокамасига суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларни киритди. Мазкур мажлисда ҳукумат раҳбар ва мутасаддиларидан ташқари ҳокимлар¸ суд соҳаси фахрийлари ва суд ходимлари, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари депутатлари, халқ қабулхоналари раҳбарлари, халқ таълими бўлими раҳбарлари, барча коллеж, лицей ва мактаблар директорлари, қишлоқ-овул, шаҳарча ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Судлов тизимини кескин танқид қилиб, шу пайтгача юзлаб судьяларнинг жавобгарликка тортилганига қарамай вазиятнинг ўнгланмагани боис тизимни қайта ташкил этиш ҳақида гапирди. Янги судлов тизими, суд жараёнлари тўлиқ стенограмма, видео ва аудио ускуналар билан таъминланади.

Судьялар, суд вакиллари, шунингдек, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маҳаллий кенгашлар, жамоатчилик олдида ҳисоботлар бериб боради. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида уларнинг фаолияти ва йўл қўяётган адолатсизликлари хусусида оммавий ахборот воситаларида ёритилади.

Нима ҳам дердик, эй бечора Шавкат Мирзиё! Айбдор кадрларни жавобгарликка тортиш, янгиларини тайинлаш, видео ускуналар ўрнатиш билангина ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини наҳотки билмайсиз? Ўзбекистонни демократлаштириш лозим, шундагина нафақат суд системаси, ғариб иқтисодий аҳволимиз ҳам тузалишга бошлайди. Аксинча, истиқболимиз ҳозиргидан ҳам ғариблашаверади!