13 June 2017
20:17 - Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига кўра, Шерзод Облоқул Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди. 37 яшар адлия полковниги ўтган йилнинг мартдан бери Сирдарë вилоят прокурори лавозимида ишлаб келаётганди. Ундан аввал бу одам Жиззах вилоят прокурорининг 1-ўринбосари¸ Хатирчи туман прокурори ва Бош прокуратурада прокурор лавозимларида ишлаган.

Тошкентнинг собиқ прокурори Ботир Қудратхўжа эса бир ҳафта аввал Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилган Мажбурий Ижро Бюроси директори лавозимига тайинланганди.