09 June 2017
21:28 - Самарқанд вилоятида Нуробод тумани ҳокими ишдан олинди, кўрсатилган сабаб аҳмоқона

Халқ депутатлари Самарқанд ивлояти Нуробод тумани кенгашининг тнавбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Бахтиёр Эргаш лавозимидан четлатилди. Самарқанд вилояти ҳокими тавсиясига кўра, вилоят ахборот методик таъминлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Фахриддин Зоир Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Собиқ туман ҳокимини танқид қилган вилоят ҳокимига кўра, 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига нурободликлар томонидан йўлланган 304 мурожаатнинг 144 тасига белгиланган муддатларда жавоб қайтарилмаган. Агарда ҳокимни фақат шу сабабдан ишдан олишган бўлса, дейди мухбиримиз, бу – тушуниб бўлмайдиган мантиқсиз нарсадир. У қолган 200 ариза бўйича ҳақиқий ишлар қилган бўлса-чи?

Аслида, у туман аҳолиси учун бирон нарса ҳам қилмаган, 200 аризага ҳам расмиятчилик учун фойдасиз, қоғоздагина жавоблар берган бўлса керак. Аммо, ҳамма ҳокимлар худди шунақа. Улар юқори учун ишлайдилар, пастдагилар учун эмас-ку. Аризаларга қоғоздагина жавоб бериш ҳам юқори учун қилинади-ку. Энди, аризаларга ёлғондакам жавоблар бериш кўпаяди, аммо халқ эски ҳолда қолаверади.

Ўзбекистонгдаги аянчли аҳволни яхшилаш учун фундамента сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак. Бу нарса Шавкат Мирзиёнинг вазифасидир. У тутзорларни бориб кўриш эмас, ислоҳотлар билан шуғулланиши керак.