09 June 2017
20:44 - Испания Қироли Остонада Шавкат Мирзиё билан учрашибди, ҳаромий Ислом Каримни эслаган бўлса керак

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё ШҲТнинг Остона саммити доирасида Испания қироли Филипп VI билан учрашибди. Расмий хабарга кўра, Шавкат Мирзиё ва Филипп VI суҳбатда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишганмиш.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида йўқ ҳисоб бўлган ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш ва таркибини кенгайтириш зарурлиги қайд этилибди. ЎзАнинг хабарида Ўзбекистон билан Испания бунинг учун барча имконият ва салоҳиятга эга экани таъкидланади. Ўзбекистон мамлакатда Испания бизнесининг, хусусан, нефть-газ, энергетика, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, пардозлаш материаллари ва сопол маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида юқори технологияли корхоналар ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали кенгайишидан манфаатдордир, дейилади хабарда.

Эслатиш керакки, ҳозирги Испания қиролининг отаси, яъни аввалги қироли Хуан Карлос I ҳаромий Илом Каримни яхши кўрадиган киши эди. У ўз вақтида камдан кам давлат раҳбарлари тарафидан қабул қилинган Ислом Карим билан ҳам шахсан кўришган. Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора айнан Испанияда элчилик қилгани ҳам тасодифий эмасди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Филипп VI Шавкат Мирзиёга “Бирлик”нинг талабига қулоқ солиб, Ислом Каримнинг ҳокини ахлатхонага улоқтимаслик кераклиги ҳақида ҳали ҳаётда бўлган отасининг тилагини етказган бўлса ажаб эмас.