09 June 2017
17:45 - Буюкбританияда кеча ўтказилган парламент сайловлари кўп нарсани ўзгартирмади, келажак номаълумлигича қолмоқда
Маълумки, ўтган йили Буюбританияда ўтказилган референумда кўпчилик Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берди, аммо ЕИдан чиқиш бўйича амалий ишлар ҳали бошлангани йўқ. ЕИдан чиқишнинг бош ташаббусчиларидан бири бўлган Консерватив Партия раиси Тереза Мэй рефрендумдан кейин Бош вазир бўлди, аммо ўз партияси мамлакат парламентининг 650 кишилик қуйи палатаси, яъни Жамоалар Палатасида 330 аъзога эга бўлгани, яъни мустаҳкам кўпчиликка эга бўлмагани сабабли, ўз мавқесини мустаҳкамалаш мақсадида навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш қарори чиқартиришга эришди. Кеча бу сайловлар бўлиб ўтди.

Кечаги сайловларда раиси Тереза Мэй бўлган консерваторлар партияси 318 ўрин ололди. Энди бу партия парламентда оддий кўпчилик ҳам эмас. Тереза Мэй бугун эрталабоқ параламентда 24 жой олган Буюкбритания таркибидаги Шимолий Ирландиянинг Демократик Иттифоқчилар Партияси билан коалиция тузди, демак, у Бош вазир бўлиб қолаверади. Аммо аҳволи аввалгидан ҳам беқарор бўлиб қолди. Чунки, ЕИдан чиқишга қарши бўлган лейбористлар партияси паралментда кўпчлик бўлмаса ҳам, аввалгидан кўпроқ, яъни 266 жойга эга бўлди.

Бу кетишда яқинда Буюкбританияда ЕИдан чиқмаслик тарафдорлари кўпчиликка айланиши мумкин. Хуллас, ҳамма нарса арлаш-қуралаш. Буюкбритания ва Европа Иттифоқининг келажаги ҳақида башорат қилишни қўйиб туринг, тахминлар ҳам қилиб бўлмайди.

Расмда - Тереза Мэй эри билан бўлса керак кеча сайлов участкасидан овоз бериб чиқмоқда.