08 June 2017
04:42 - БМТ Бош Котиби Остонда муҳим тадбирларда иштирок этиш учун келиб, қўшни давлатларга ҳам ўтмоқчи, Ўшдаги воқеалар, Орол денгизи ва ислом терроризми ҳақида гаплашмоқчи

Бугун БМТ Бош Котиби Антониу Гутерриш Остонда ШҲТ саммити ва ЭКСПО-2017 кўргазмасининг очилишларида қатнашиш учун келиши кутилмоқда. Сўнгра у Марказий Осиёниннг бошқа давлатлари бўйлаб саҳат қилиши режалаштирилган. Бу ҳақда БМТ радиоси хабар тарқатди.

8-9 июнь кунлари Остонда бўладиган Антониу Гутерриш 10 июнда Самарқандга ўтади ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё билан учрашади. Тушдан сўнг Қорақалпоғистонга боради ва Оролбўйи ҳудудига саёҳат қилади.

Гуттеришнинг Орол денгизи қуриб қолган ҳавфзасидаги кемалар қабристонини бориб кўриши айтилмоқда. Ундан аввалги Бош котиб Пан Ки Мун ҳам 2010 йилда Шавкат Мирзиё ҳамроҳлигида Орол денгизини вертолётда айланганди. Шавкат Мирзиё ўшанда ҳукумат раҳбари эди, дейди мухбиримиз.

БМТ Бош Котиби 11 июнда Бишкекга келади, сўнгра Ўшдаги қонли воқеаларнинг 7 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Ўшга ўтади. Қизиқ, Антониу Гутерриш европалик депутатлар ва юристлардан тузилган Мустақил Халқаро Комиссия Қирғизистон жанубида ўзбеклар феълан қирғиз фашистларининг феълан қатлиомига учраганини тан оувчи ҳисоботини тилга олармикан? Шавкат Мирзиё унга буни эслатармикан?

Антониу Гутерриш 12 ва 13 июнь кунлари Тожикистон ва Туркманистонга ҳам боришт ва бу мамлакатларнинг президентлари билан шиши ҳам режалаштирилган.

Антониу Гутерришнинг Ашҳободда ўтказиладиган Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш стратегияси бағишланган конференцияда иштирок этиши айтилаётгани жуда қизиқдир, дейди мухбиримиз. Ўз-ўзидан маълумуки, гап ислом терроризми ҳақида бўлади. Аммо, шу ҳам маълумки, Ғарб давлатлари ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли - Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш эканлигини тушунмаяптилар.

Шундай экан, Ашҳободда ислом терроризмига қарши курашнинг стратегияси ҳақида биронта жиддий гап бўлармикан? Қизиқ бу конференцияда қўшни мамлакатларнинг, жумладан, Афғонистоннинг раҳбарлари иштирок этармикан?