25 May 2017
22:11 - Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилди
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилгани, бу нарса Шавкат Мирзиёнинг 23 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида бўлгани расмий хабарларда айтилмоқда.

Ҳужжат бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

Фармонда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, жумладан, янги иш ўринлари яратилишига давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш, ҳудудий ва тармоқлар бандлик дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ўз вақтида тўланиши мониторингини амалга ошириш ва бошқалар белгиланган.

Миллионга яқин ёки ундан ҳам кўп ўзбекистонликлар шу пайтгача ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилинмаган ҳолда Россия ва бошқа мамлакатларда ишлашаётгани, чунки, Ўзбекистонда иш ери етишмаслиги, бор иш ерларида ҳам маош жуда кам эканлиги ҳаммага маълум, дейди мухбиримиз. Янги вазирлик шу муаммоларни ҳал этиш йўлида ишлаши кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Аммо, Ўзбекистон иқтисодиётида фундаментал ислоҳотлар қилинмаса, ҳақиқий бозир иқтисодига тезроқ ўтилмаса, вазирликларни янгилаш ёки янгиларини тузиш билан ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Шавкат Мирзиёга бундай нарсани қандай тушунтирсак бўларкин?