25 May 2017
06:37 - Масхарабозлик: Манчестерадаги терактга алоқаси бор деб 7 киши ушланибди, аслида, 1,5 млрд мусулмон ушланиши керак эди. Ислом дини ислоҳотларга муҳтож эмасми?

ББСдек машҳур, аммо кун сайин аҳмоқлашиб бораётган агентликнинг хабарига кўра, Англиянинг Манчестер шаҳрида 22 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактга алоқаси борликда шубҳа қилиниб, 7-чи киши қўлга олинибди. Бироз аввал жинси аёл бўлган 6-чи киши қўлга олингани хабар қилинган эди. Бу 7 кишидан иккитаси – Манчестердаги спорт саройида ўзини ўзи портлатиб 22 кишининг ўлимига сабабчи бўлган Салман Абедининнг отаси ва укаси экан.

Бу террорист ва унинг ҳамкорлари Ислом динининг хато тушунчаларига асосланиб иш қилаётганларини ҳисобга олсак, Манчестерадаги теракт туфайли дунёдаги 1,5 миллиард мусулмонни қўлга олиш керак эди-ку. Худого шукр, ҳозир Англияда бунча одамни ҳибсда ушлаб туриш учун етарли жой йўқ.

Аммо, Ғарб дунёси бугунги кучи билан 1,5 млрд мусулмонни ҳибсда ушлаб туришга жой тайёрлашгагина эмас, уларни бутунлай йўқ қилиб ташлашга кучи борлигини ҳисобга олсак, савол туғиллади: Мусулмонларнинг ўзи ўз келажакларини ўйлашлари керак эмасми? Яна ким билади, балки, қашшоқликда яшаётган мусулмонларга Ғарбнинг ҳибсхоналарида яшаш яхшироқдир.

Бу аҳводан чиқишнинг ягонга йўли – “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат айтаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва биринчи навбатда Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Кейинги қадам - Ислом динининг ягона фарзи имон эканлигини тан олиш бўлади. Акс ҳолда, Ислом дунёси дунёнинг бошқа қисми тарафидан йўқ қилинади.