10 May 2017
20:28 - АҚШ долларининг қиймати яна ортди, сўмнинг қадрсизланиши давом этмоқда
Ўзбекистон Марказий Банки 11 майдан бошлаб, хорижий валюталарининг сўмга нисбатан янги қийматини 3765,77 сўм этиб белгилади. Бу ўтган ҳафтада белгиланган курсдан 30,86 сўмга кўпдир. Евро курси эса 42,37 сўмга қимматлади ва 4118,35 сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистон "қора бозор"ларида бир АҚШ долларининг сотиб олиш нархи 7950 сўм, сотилиши нархи эса 8050 сўмни ташкил қилмоқда.