10 May 2017
19:43 - Маҳаллий матбуот: Шавкат Мирзиё Хитойга сафар қилиб, 20 миллиард долларлик шартномалар имзоламоқчи. “Ҳаракат”: Аҳволимиз ҳозиргидан баттар бўлиши мумкин!

Бугун Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати президент Шавкат Мирзиёнинг Хитойга 5 кунлик давлат ташриф билан боришини хабар қилди. Сафар давомида умумий қиймати 20 миллиард АҚШ долларидан кўп бўлган 100 га яқин шартономалар имзоланаши режалаштирилган

Давлат бюджети бор-йўғи 13 миллиард АҚШ долларига тенг Ўзбекистонга ўтган ойда Россиянинг 16 миллиард долларлик сармояси киришга бошлаганди. Энди эса Хитойдан 20 миллиардлик сармоя киритишмоқчи. Бир қарашда жуда ҳам яхши. Аммо, масаланинг бошқа тарафини ҳам унутмайлик.

“Ҳаракат” Агантлиги йиллардан бери Россия ва бошқа мамлактларда мардикорлик қилаётган ватандошларимиз Ўзбекистонга сал кам 10 миллиард доллар, яъни Давлат Бюджетига яқин миқдорда пул юборишлари ҳақида хабар берар экан, бу – Ўзбекистон мустақил давлат сифатини йўқотиб бўлганининг кўрсатгичидир деб таҳлил берар эди. Бу таҳлилни ҳеч ким рад этолмаслигини гапириб ўтиришнинг ҳам кераги йўқ.

Мана энди чет эллардан Ўзбекистонга Давлат Бюджетидан катта миқдордаги сармоялар келишга бошлайди. Шу билан Ўзбекистон мустақил давлат сифатини бутунлай йўқотади. Балки, Россия ва Хитой ўз сармояларини гадойга бериладиган садақа сифтида берсалар, биз гадойлар уларга раҳмат айтишимиз керак, холос. Аммо, улар ўзлари ётқизган саромоялари баҳонасида Ўзбекистондан катта фойда олиш ниятида бўлсалар, аслида, айнан шундай, ишимиз аввалгисидан ҳам чатоқ бўлиши муқаррардир.

Шавкат Мирзиё Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг келажагини ўйлаётган бўлса, ишни Ўзбекистондаги катта корхоналарни хусусийлаштиришдан, Ўзбекистоннинг ўзида инвестрорлар синфи яратиш йўлига ҳаромий Ислом Карим тарафидан қўйилган ва жиноят иши деб баҳоласа бўладиган тўсиқларни олиб ташлашдан бошлаши керак.

Дарвоқе, хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиё Пекинда Осиё ва Европанинг етакчи давлат делегациялари иштирокидаги “Бир минтақа, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги анжуманда ҳам иштирок этмоқчи эканлиги ҳам айтилади.