07 May 2017
19:47 - Шавкат Мирзиёнинг фармони билан бизнес-омбудсман институти таъсис этилди
Шавкат Мирзиё ўз ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, яъни бизнес-омбудсман институтини таъсис этиш ҳақида фармон имзолади. Фармонда айтилиши, мақсад – “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг асоссиз аралашувини олдини олиш, хусусий мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги принципини таъминлаш".

Фармонда бизнес-омбудсман асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилан ва у ўз ваколатларини мустақил, яъни давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга ошириши урғуланган.

Бундай институт узоқ йиллар аввал ташкил қилиниши керак эди, дейди мухбиримиз, аммо “ҳечдан кўра кеч” деганларидек», кеч бўлса ҳам бизда Бизнес-омбудсман пайдо бўлиши олқишга сазовор воқеа.

Аммо, Ўзбекистон иқтисодини ҳозирги аянчли аҳволдан олиб чиқишнинг ягона йўли - катта корхоналарни хусусийлаштириш, катта хусусий тадбиркорлар, яъни инвесторлар пайдо бўлиши йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашдир. Акс ҳолда, бир эмас, кўплаб бизнес-омбудсманлар тайинланса ҳам, аҳволимиз ўзгармайди.