07 May 2017
17:29 - Шавкат Мирзиё Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтига тожик аслли Владимир Норовни раҳбар этиб тайинлади
Биринчиси. 2014 йилнинг бошидан бери Бельгия ва ЕИда элчи бўлиб ишлаб келаётган Владимир Норов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтига раҳбар этиб тайинланди. Эслатиб ўтиш керакки, Владимир Норов турли йилларда ташқи ишлар вазири, вазир ўринбосари, биринчи ўринбосар, Президентнинг давлат маслаҳатчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган. Аммо, унинг бу лавозимлардан биронтасида кўзга кўринадиган иш қилгани, диққатга сазовор янгиликлар таклифлар киритгани ва бу таклифлар ҳаётган жорий этилгани маълум эмас, тўғрироғи, бунақа нарсаларнинг ўзи йўқ.

Ҳозир Ўзбекистон иқтисодининг аҳволи бўйича қолоқ ва қашшоқ, халқаро саҳнада эса, ҳеч кучга эга бўлмаган яккамохов ҳолида эканлигини ҳисобга олсак, мамлакатимиз стратегик ислоҳотларга муҳтождир, дейди мухбиримиз. Владимир Норов бундай стратик муаммоларни тушунадими ўзи, деган саволга ҳозир жавоб йўқ. Демак, натижалар кутишдан ва яна бекорга вақт ўтказишдан бошқа ҳеч нарса қилиб бўлмайди.

Бизнинг имконимиз бўлса эди, бундай одамни бундай лавозимга тайинлашдан олдин, масалан, Олий Мажлисда унинг бу соҳаларда нималар қилолиши бўйича имтихондан ўтказилишини талаб қилган бўлардик. Бундай имтихондан кейин, шубҳасиз, Владимир Норов давлат олдидаги маъсулиятини янада чуқурроқ ҳис этган бўларди, ёки бундай лавозимга ўтиришдан ўзи воз кечган бўларди.

Расмда Владимир Норов 2014 йил 15 январь куни ЕИнинг Президенти Герман ван Ромпейга ишонч гувоҳномасини топшираётганини кўрмоқдасиз. Ўша гувоҳнома топширилиши ҳақида 2014 йил 20 январда берилган “Ҳаракат”нинг хабаридаги қўйидаги таҳлил жуда муҳимдир.

“Ҳозир Ташқи ишлар вазирлигимизни онаси тарафидан армани бўлган Элёр Ғаниев бошқармоқда. Арманилар ва форслар асрлардан бери Туркия ва Турк дунёсига душманлик руҳи билан яшашларини билсангиз, (тожик аслли) Ислом Карим Элёр Ғаниев ва Владимир Норовни қанчалик қадрлашини тушунасиз.

Аслида, бу дипломатларнинг миллати унчалик муҳим бўлмаслиги керак эди. Агар улар Ўзбекистон ва биринчи навбатда ўзбек миллати манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланишса. Ҳақиқат эса, бунинг том тескариси – на тожик аслли Владимр Норов, на армани Элёр Ғаниевнинг ўзбеклар билан иши йўқ.

Қирғизистонгда бир ҳовуч фашист Ўзбекни тириклайин ёққанда ҳам овозини чиқармаган гўёки ўзбек дипломатларидан иккитаси - Владимир Норов ва Элёр Ғаниевлардир. Улар вақти келиб ўзбек миллати олдида бу жиноятлари учун жавоб берадилар. Бу ифлосларнинг ҳоки ҳам муқаддас Ўзбек тупроқларида қолдирилмайди, ахлатхоналарга отилади.”