04 May 2017
19:36 - Қизиқ: Тошкентдаги халқаро аэропортга ҳаромий Ислом Каримнинг номи бугун берилибди, қачон отилади?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг 4 майдаги қарори билан Тошкентдаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилгани ҳақида хабарлар кечга яқин тарқатилди. Бунинг қизиқлиги шундаки, ҳаромий Ислом Карим ўлиши биланоқ, Шавкат Мирзиё унинг номи Тошкент Халқаро Аэропортига берилишини эълон қилган эди. Ҳамма аэропортга ҳаромий Ислом Каримнинг номи берилиб бўлди, деб ўйлаётган эди.

Диктаторлар ўлгандан кейин уларнинг номини абадийлаштириш эскидан қолган одатдир. Кўпгина диктаторларнинг номи улар ҳаётлигидаёқ кўп жойларга берилгани, уларнинг ҳайкаллари ўрнатилгани ҳам маълум.

Нега Ислом Карим шундай қилмаган? Бу саволга жавоб қуйидаги латифада бор.

* * * * *

Икки одам бир-бири билан гаплашмоқда.

- Нимага Ислом ака ўзига ҳайкал қўйдирмайди?

- У киши “Бирлик”нинг Тошкентдаги кўп минг кишилик митингларидан кейин одамларнинг бир ерга тўпланишидан қўрқиб қолган. Шунинг учун Тошкент марказидаги ҳамма майдонларни ҳам йўқ қилиб ташлади-да.

- Ҳайкал очилишига келадиган одамлардан ҳам қўрқади демоқчимисиз?

- Йўқ, ҳайкални бузишга келадиган оломондан қўрқади.

* * * * *

Сталин каби диктаторларнинг ҳайкаллари ўлимидан кейин улоқтирилган, унинг номи ҳамма ерда ўчирилган. Ҳаромий Ислом Карим билан ҳам шундай бўлади.

Чунки, Ислом Карим Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили бўлсин талаби билан митинг қилганларни калтаклатган ва қаматган, мустақилликнинг бош душмани бўлган, миллатнинг Абдураҳим Пўлат, Мамадали Маҳмуд, Юсуф Жума каби асл фарзандарини йўқ қилиш ҳаракатида бўлган, Шовруқ Рўзимуродни ўлдиртирган, 2010 йилда бир ховуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлашганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдиришганда чапак чалиб ва қисиб ўтирган, ўзбекларни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмаган, яъни ўзбек миллатининг душмани бўлган маҳлуқдир. Вақти келади, ўзбек миллати унинг ҳайкаллари ва исмларини ҳамма ердан улоқтиради.

Қизиқ, ўшанда ҳеч ким бу ҳайкалларни қурдирган, унинг исмини ҳамма ёққа тиқиштираётган Шавкат Мирзиёни эсламайди деб ўйлайдиганлар бормикан?