04 May 2017
05:14 - Европа Кенгаши Россиядан Қримтатарлар Миллий Мажлисининг тақиқланишини бекор қилишни талаб қилди

Авваламбор эслатиш керакки, Европа Кенгаши Европа Иттифоқи эмас. Европа Кенгаши Европадаги ҳамма мамлакатлар, жумладан, Россияни ҳам ўз ичига олган, Европа Иттифоқи каби кучли структурага эга бўлмаган, лекин анчагина кучга эга бўлган ташкилотдир. Европа Инсон Ҳуқуқлари Суди шу ташкилотга оид бўлиб, унинг қарорлари Европа Кенгашининг ҳамма аъзолари тарафидан бажарилиши керак ва амалда бажарилмоқда. Ҳатто Россия тарафидан.

Хуллас, шу Европа Кенгашининг ҳукумати, Украина Ташқи Ишлар Вазири Павел Климкинга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Россиядан Қримтатарлар Миллий Мажлисининг тақиқланишини бекор қилишни талаб қилибди. Табиий, Европа Кенгашининг ҳукуматида Россиянинг ҳам вакили бор, лекин, тахмин қилиш мумкинки, ҳукуматнинг кўпчлиги шу қарор учун овоз берган.

Яна тахмин қилиш мумкинки, Россия Евпропа Кенгаши ҳукуматининг бу қарорига бўйсунмайди. Навбат Европа Инсон Ҳуқуқлари Судига келади, бу суд ҳам Қримтатарлар Миллий Мажлисининг тақиқланишини бекор қилиш ҳақида ҳукм чиқарса, Россия бу ҳукмни бажаришга мажбур бўлади ёки Европа Кенгашидан чиқади.

Ҳозир Эрон ва Туркиядан бошқа иттифоқчиси қолмаган Россия Европа Кенгашидан чиқишга журъат этолмаса керак, демак, Россия Қримтатарлар Миллий Мажлисини тақиқлаш қароридан воз кечади.

Расмда - қримтатарларнинг афсонавий лидери, Қримтатарлар Миллий Мажлисининг асосчиси Мустафо Жамилўғли.