02 May 2017
20:34 - Тошкент Давлат Юридик Университети ректори Есемурат Каньязов айни замонда Адлия Вазири ўринбосари вазифасини ҳам бажаради
Кечги хабаримиздан маълумки, Шавкат Мирзиёнинг “Тошкент Давлат Юридик Университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан Адлия Вазирлиги тузилмасида Вазир ўринбосари - ТДЮУ ректори лавозими жорий этилган эди. Ҳозир маълум бўлишича, Президентнинг 28 апрелдаги қарори билан шу пайтгача фақат Тошкент Давлат Юридик Университети ректори ҳисобланган Есемурат Каньязовга Адлия Вазири ўринбосари лавозими ҳам топширилибди.

Есемурат Каньязов 1971 йилда туғилган, 1993 йили Москва Давлат Автомобиль-йўл Институти ва 1999 йили Қорақалпоғистон Давлат Университетини битирган. 1996 йилдан буён Адлия вазирлигида ишлаган, Адлия Вазирининг биринчи ўринбосари (2011-2013 йилларда) ва оддий вазир ўринбосари (2005-2011) ҳам бўлган. 2013 йилдан буён ТДЮУ ректори вазифасида ишлаб келмоқда.