01 May 2017
06:43 - Абдулазиз Камилов Ашхободда Япония ташқи ишлар вазири билан учрашибди
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, 2017 йилнинг 30 апрель куни “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида қатнашиш учун Туркманистонга келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Камил кеча Ашхободда япониялик ҳамкасби Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказибди.

Умумий гаплардан иборат хабарнинг диққатга сазовор биттагина нуқтаси бор. Икки вазир етакчи япон компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли тармоқларига жалб қилишни ҳам гаплашишибди. Шундай қилинса, Ўзбекистон учун жуда фойдали бўларди, аммо, япон тадбиркорлари иқтисодиёти ҳали ҳам коммунистик руҳда ишлаётган Ўзбекистон билан ортиқча қизиқмасалар керак.

Бу учрашув ҳақидаги хабарларга Япония делегациясининг расмигина илова қилинган. Тахмин қилиш қийин эмаски, Ислом Каримнинг аҳмоқона анъаналаридан воз кечолмаган Абдулазиз Комил шундай қилишга маҳкумдир.