30 April 2017
12:43 - «Ҳаракат» ҳам янглишар экан: Мусулмонлар Франциядаги президент сайловларида кучларини кўрсатдилар, ғалаба қозонишлари ҳам мумкин

Биз Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшо ва қолоқ қисмига айлангани, мусулмонлар бу дунёда ҳеч қандай янгилик яратолмаганлари ва биронта ихтиро қилолмаганлари, ҳатто бу аҳволдан чиқиш устида ўйлаш қобилиятига ҳам эга эмасликларини давомли гапириб келмоқдамиз. Франциядаги президент сайловлари доирасида бўлаётган баъзи воқеалар бошқача манзарани кўрсатаётгандек бўлмоқда. Яъни, бу сайловларнинг натижаларида мусулмонларнинг роли кетта бўлиши мумкинлигидан ташқари, мусулмонлар бу ерда ҳал қилувчи роль ўйнашлари мумкинга ўхшайди.

Аввалига биз бу сайловларга мутлақо эътибор ҳам бермаган эдик. У ҳақида биронта хабар ҳам бермадик. Ҳозир бошқача фикрга кела бошладик.

Маълумки, аввалги якашаба куни бўлган президентлик сайловларининг биринчи турида 11 нафар президентликка номзод қатнашди. Авваллари олдинги қаторда турадиган социалистлар ва бошқа партиялар бу сафар орқада қолдилар. Биринчи тур сайловларида яқинда пайдо бўлган «Олға» партиясининг раҳбари Эммануэл Макрон 24,1 фоиз овоз билан биринчи ўринни олди, иккинчи ўринда – «Миллий Фронт» партиясининг 21,3 фоиз овоз олган раҳбари Марин Ле Пен.

Ўта миллатчиларнинг «Миллий Фронт» партияси узоқ йиллардан бери бу каби сайловларда иштирок этиб, баъзида сайлов пойгасининг бош қисмида жой олиб келган бўлса ҳам, бу партиянинг номзоди президент бўлиши мумкинлигини ҳеч ким кутмасди.

Ҳамма гап шундаки, бу йилга сайловларнинг биричи турида иккинчи ўринни олган бу ўта миллатчи партиянинг лидери билан биринчи ўринни олган Эммануэл Макрон ўртасидаги фарқ 1 фоиздан ҳам гап. Нимага? Сабаби - Марин Ле Пен ўз мамлакатига келаётган муҳожирлар масаласида аввалги йиллардан ҳам кескинроқ позицияда туриб, Франция муҳожирлар келишини тўхтатиш ниятида эканлигини сайлов олди дастурининг бошига қўйди. Муҳожирлар деганда ислом муҳожирлари назарда тутилаётганини ҳисобга олсак, у мусулмонларни бутунлай Францияга келтирмаслик тарафдори эканлигини кўрсатди ва айнан шу туфайли сайловларнинг иккинчи турига чиқдик.

Қаранг, ростдаг ҳам мусулмонларга «Офарин!» дейиш керак эмасми? Ахир улар Франциядек давлатда президентлик сайловларининг натижаларига таъсир қилоладиган кучга эканликларини кўрсатдилар-ку.

Ҳозирча ўтказилаётган турли сўровномаларнинг натижаларига кўра, иккинчи турда тахминан 60-65 фоиз овоз билан Эммануэл Макрон ғалаа қозонади, Марин Ле Пен эса, 35 фоиз атрофидагина овоз олади.

Аммо, шуни ҳам унтмайликки, ўтган йили бўлиб ўтган АҚШдаги президент сайловлари олдидан ҳамма сўровнома натижаларига кўра Ҳиллари Клинтон президент бўлиши керак эди, аммо, «Ҳаракат» башорат қилганидек Доналд Трамп президент бўлди.

Бу сафар ўта қатъийлик билан Франциядаги сайловларда ким ғалаба қозонишини башорат қилолмаймиз, қолаверса, истамаймиз ҳам. Аммо, французлар учун ўз ҳаётларида мусулмонларнинг роли муҳим бўлса, сайловларни катта эҳтимоллик билан мусулмонларнинг у мамлакатдаги бош душмани Марин Ле Пен ютади. Ана ўшанда ҳам мусулмонларга яна «Офарин!» дейишга мажбур бўламиз.