30 April 2017
01:52 - Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Чимкентда учрашди, Шавкат Мирзиё қозоқ элига раҳматларини айтдими?
Шавкат Мирзиё кеча Чимкентга келиб, Нурсултон Назарбой билан учрашгани ҳақида аввал қозоқларнинг Казинформ, сўнгра ўзимизнинг ЎзА хабар қилди.

Иккала хабар ҳам умумий гаплардан иборат бўлиб, нимага бир ойгина аввал Остонада расмий учрашув ўтказган президентлар тўсатдан Чимкентда ҳам учрашганларининг сабаби хабарларда тилга олинмайди. Чимкентда иккала президент ҳам ўзаро ҳамкорлик кенгайиб бораётганидан мамнунликларини билдиришибди. Нурсултон Назарбой 2017 йилнинг дастлабки уч ойида ўзаро товар айирбошлаш 37 фоизга кўпайганини уруғулаган бўлса, фақат қозоқларнинг хабарида айтилишича, Шавкат Мирзиё Нурсултон Назарбойга Россиядан келаётган нефтни ўз ҳудудларидан ўтказишдаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирибди.

ЎзАнинг хабарида айтилишича, икки президент Чимкент вилоятидаги “Caspian Food” масъулияти чекланган ширкатига келиб, бу ширкатнинг узумчилик ва виночиликни ривожлантириш соҳасидаги ишлари билан танишишибди. Яқиндагина отдан тушган қозоқлар учун узумчиликни ривожлантириш муҳим масала бўлиши мумкин, аммо президентларнинг узумчилик билан тьанишишга вақт сарфлашлари ножиддийликдан бошқа нарса эмас.

27 апрелдаги хабарларимиздан бирида Нурсултон Назарбой Чимкентга келиб, “Қозоқ элига (ёки юртига) минг раҳмат” номли монументининг ёки очилишида иштирок этгани, ёки аввалдан бор бўлган монументини бориб кўрганини айтган эдик. Шавкат Мирзиё ҳам қозоқ элига раҳмат айтиш учунгина Чимкентга келиб, Нурсултон Назарбой билан учрашган бўлиши мумкин.