19 April 2017
21:35 - Қозоғистон тошқинлардан қўқиб ортиқча сувларни Ўзбекистонга бериши мумкин

Қозоғистон Бош Вазири ўринбосари Асқар Мирзахметовнинг Today.kz интернет нашрига айтишича, Қозоғистон ҳудудидаги сув омборларида тўпланган ортиқча сувларни Ўзбекистонга йўналтириш мўлжалланмоқда. Ўзбекистон томони бунга рози бўлибди.

«Биз "Казгидромет" маълумотларига эгамиз. Икки миллиард кубометрга яқин сув тўпланган. Шардарада яна 500 миллион кубометр сув йиғилиши мумкин. Ҳозирча жиддий хавф йўқ, агар хавф туғилса ҳам биз Ўзбекистон томони билан келишиб олганмиз, ортиқча сувнинг бир қисмини уларнинг ҳудудига юборишимиз мумкин», – деган Мирзахметов.

Маълумки, 3 кун аввал Қозоғистоннинг шарқий-шимолий қисмида Шарик дарёсига қуйиладиган Жембарак дарёсида сув кўпайиши натижасида Рузаевка қишлоғида сув сатҳининг фавқулодда тез кўтарилиши ҳолати кузатилган. Оқибатда 185 та уйни сув босган. Зудлик билан эвакуация ишлари амалга оширилган. Сўнгги хабарларга кўра, сув тошқини 3 кун ичида Остонагача етиб келиши мумкин.

Бу каби сув тошқинликлари Ўзбекистонга яқин жойлардан ҳам бўлиши мумкинлигидан хавотирга тушган қозоқлар ортиқча сувдан қутилиш йўлини қидириб қолганга ўхшайдилар.