19 April 2017
20:52 - Бош Прокурорга яна бир ўринбосар тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёнинг фармонига асосан Эркин Йўлдош Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Адлия катта маслаҳатчиси уновонига эга бўлган Эркин Йўлдош шу пайтгача прокуратура қошидаги демартаментлардан бирини бошқариб келган.

Маълумки, Ўзбекистон Бош Прокурорнинг биринчи ўринбосаридан ташқари яна 5 нафар ўринбосари бор. Булар – ўринбосарликдан ташқари Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси бошлиғи ҳам бўлган Улуғбек Суннат ва оддий ўринбосарлар Исломжон Эргашхўжа, Муроджон Азим, Эркин Йўлдошлардир.

Вақти келгани учун эслатиш керакии, мамлакатимизнинг ҳарбий прокурори лавозими эса анчадан бери бўшлигича қолмоқда.