19 April 2017
20:16 - Коррупционер банкиримиз Қримда қўлга тушди
Россия Бош Прокуратураси банк маблағини ўзлаштирганликда айбланиб, қидирувда бўлган Камолиддин Шамсутдиновни Ўзбекистонга экстрадация қилади. “Шамсутдинов банк бошқарувчиси лавозимида ишлаб юрганида банк мулкини ўзлаштирган”, дейилади Қрим прокуратураси маълумотида.

Россия бош прокуратурасига кўра, Ўзбекистонда банк бошқарувчиси сифатида бир неча миллион ўмарган Шамсутдинов ўзини экстрадиция қилмаслик илтимоси билан Қрим Олий судига мурожаат қилган. Аммо суд унинг илтимосини қаноатлантирмаган.