19 April 2017
14:44 - Абдураҳим Пўлат Туркиядаги референдумда феълан ғолиб чиққан отатуркчиларни табриклади

Кеча “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат Туркияда 16 апрелда ўтказилган референдумда мамлакат Конституциясига президентнинг ваколатларини сал кам диктаторлик даражасига чиқарадиган ва Туркияни исломлаштиришни янада жадаллаштитришга йўл очадиган ўзгартиришларга “ЙЎҚ” деб овоз берган отатуркчиларга турк тилида табрикнома юборди. Табрикноманинг матни факс орқали шахсан Президент Ражаб Эрдўғонга ҳамда факс ва электрон воситалар орқали оммавий ахборот воситаларига жўнатилди. Мана ўша табрикнома:

* * * * *


 “ЙЎҚ”чиларни ҒАЛАБА билан ТАБРИКЛАЙМАН


Жумҳурият Халқ Партияси, “Жумҳурият” газетаси, ҳақиқий МҲПчилар ва бошқа отатуркчиларни 16 апрелда ўтказилган референдумдаги ғалаба билан табриклайман.

Ражаб Эрдўғон ва унинг сим-сиёҳ АТПси ҳокимиятни тўла қўлга олиб бўлган Туркияда уларга қарши сал кам 49 фоиз, Анқара, Истанбул ва Измирда 50 фоиздан кўп сайловчи овоз бериши – “Йўқ”чиларнинг ғалабасидир. Бунинг устига тамомийла ҳокимиятнинг қўлида бўлган Олий Сайлов Комиссияси ҳам референдум натижаларини “Йўқ”чиларга қарши ўзгартиришга ҳаракат қилганига ҳам ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Энди муҳим бўлгани, ўрта асрлар даражасида қолиб кетган исломчи фанатиклар Туркияни янада исломлаштиришига ва Конституциянинг дунёвийлик ҳақидаги моддасини йўқ қилишларига йўл бермасликдир.

Бу курашда Турк Дунёсининг демократлари сизлар билан бирга бўлишларига ишонинг. Чунки, биз ҳар қандай исломлаштириш ҳар қандай Ислом давлатини кучсизлантириши ва ислом терроризмини кучлантиришини жуда яхши биламиз. Айни замонда, бутун дунё ҳамжамиятини Туркияни исломлаштириш ғояларига шиддат билан қарши туришга чақирамиз.

Референдумдан олдин туркларга қилган чақириғимдаги қуйидаги сўзларни такрорлайман: “Биз, яъни, дунёнинг тўрт тарафидаги туркий тилли миллатлар биргалашиб, буюк ишлар қиламиз, ҳозир жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлган Ислом дунёсини ривожлантиришга ҳиссамизни қўшамиз, Ислом дунёсини инсониятнинг замонавий цвилизациясига интеграция бўлиш йўлига солиб юборамиз.”

Абдураҳим Пўлат
Ўзбекистон “Бирлик” Партияси раиси

* * * * *

Бу табрикноманинг турклар сўзсиз тушунадиган, аммо бошқалар тушунмаслиги мумкин бўлган бир неча жойига изоҳ бериш керак.

Жумҳурият Халқ Партияси - Отатурк тарафидан яратилган ва социал-демократия руҳига яқин бўлган партия, “Жумҳурият” газетаси эса, феълан унинг жарчиси.

МҲП – Миллиётчи Ҳаракат Партияси. Бу партия ҳар доим исломчиларга шиддат билан қарши чиқарди, Туркия дунёвий/секуляр давлат бўлиб қолиши тарафдори бўлган отатуркчилар ташкилоти эканлигини урғулаб келарди. Аммо, ҳозир Конституцияга ўзгартиришлар киритиш таклифларини ҳокимиятдаги исломчилар партияси билан биргаликда тайёрлади. Бу масалада партия ичида ички жанжаллар чиқди, партия иккига бўлинди дейиш ҳам мумкин. Бу партиянинг бир қатор кўзга кўринган фаоллари, уларнинг ичида бу партиядан парламентга депутат бўлганлар ҳам бор, бу таклифларга очиқча қарши турдилар, баъзилари партиядан истеъфо этдилар. Партиянинг ёшлар қаноти бўлган бўзқуртлар (кулранг бўрилар) ташкилотида ҳам феълан бўлиниш бўлди. Абдураҳим Пўлат ҳақиқий МҲПчилар деб, бу партиянинг Конституцияга киритиладиган ўзгартиришларга “ЙЎҚ” деб овоз берганлар қисмини назарда тутмоқда.

Референдумда МҲПчиларнинг асосий қисми “ЙЎҚ” деб овоз бергани, аммо айнан унинг оз қисми “ҲА” деб овоз бериб, “ҲА”чиларнинг умумий ғалабасини таъминлагани ўз-ўзидан маълум. Бу нарса ҳам Ражаб Эрдўғоннинг тахти мустаҳкам эмаслигини кўрсатмоқда.

АТП – ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясидир. Бу партиянинг номи туркчасига Adalet ve Kalkinma Partisi, қисқартмаси - AKP. Ражаб Эрдўғон ўз партияси учун AKP қисқартмасини ишлатишни феълан тақиқлади ва уни АК Партия (яъни ОҚ Партия) деб айтишга ҳаммани мажбур қилди. Абдураҳим Пўлат айнан шулардан келиб чиқиб, ўз табрикномасди “сим-сиёҳ АТП” (туркча матнда - siyahdan de siyah AKP) иборасини ишлатган.


Истанбул, Анқара ва Измир Туркиянинг энг катта шаҳарларидир. Бу шаҳарларда кўпчилик "Йўқ" деб овоз берганини кўрган Эрдўғонда ғурур деган нарса бўлса, дарҳол истеъфога кетиши керак эди.

Қуйида бу табрикноманинг туркчасини ҳам келтирмоқдамиз.

* * * * *

"HAYIR"çileri ZAFER ile TEBRİKLİYORUM!

Cumhuriyet Halk Partisi, Cumhuriyet gazetesi, gerçek MHP"çiler ve diğer atatürkçileri 16 Nisan referandumdeki zafer ile tebrik ediyorum.

Zaten Recep Erdoğan ve onun siyahdan de siyah AKP’sinin mutlak hakimiyeti olduğu Türkiye'deki referandumda onlara karşi yaklaşık 49%, Ankara,İstanbul va İzmirde 50% den fazla oy almak zaferdir. Üstelik, bu hakimiyetiin elindeki YSK referandum sonuçlarını "Hayır"çiler aleyhine değiştirmeye çalıştığıne dair hiçbir şüphe de yoktur.

Şimdi en önemli şey - ortaçağcı İslam fanatiklerine Türkiyeyi daha fazla islâmlaştırmak ve Anayasa'nın laiklik maddesini kaldırmak için fırsat vermemektir.

Bu mücadelede Türk dünyasının demokratları sizin yanınızda olacağına inanın. Çünkü bizler herhangi islamlaşma herhangi bir İslam devletini zayıflastıracağını ve islam terörizmini daha da güçlendireceğini iyi biliyoruz. Ayrıca, dünya topluluğunu Türkiye'yi İslamlaştırma konusundaki fikirlere kesinlikle karşı durmaya davet edeceğiz.

Referandum öncesinde dağıtılan türklere çağrimdeki sözleri tekrarlıyorum: “Biz, diğer bir deyişle, dünyanın dört bir yanındaki Türkiy dillilerde konuşan milletler, bir araya gelerek büyük başarılar edineceğiz, şimdi cihanin en fakir ve geri kesimi olan İslam dünyasının gelişimine yardımçı olacaız ve İslam dünyasının insanlıgin modern uygarlığına entegre olacak yola cikarabiliriz.”

Abdurahim Polat
Özbekistan “Birlik” Partisi başkanı