18 April 2017
22:30 - Тулада ҳамюртимизни жиноятда айблаган икки полициячи жавобгарлика тортилди

Бугун Тула вилояти Тергов Қўмитасининг икки нафар ходими устидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов Қўмитаси хабарига кўра, тезкор қидирув бўлими ходимлари шу йилнинг 7 апрел уни Ўзбекистон фуқаросини полицияи бўлимига олиб келиб, жиноятни тан олишни таклиф қилишади. Рад жавоби олгач, полициячилар гумон қилинаётган шахс қўлига кишан солиб, Ясиногорск тумани ҳудудидан ташқарига олиб чиқишади. У ерда ходимлар Ўзбекистон фуқаросини калтаклаб, травматик пистолетдан унинг оёғига камида бешта ўқ узишади ва жиноятни тан олишни ва шерикларини номини айтишни талаб қилишади.

Еткизилган жароҳатлар оқибатида Ўзбекистон фуқароси жиноятни бўйнига олишга рози бўлади. Шундан кейин полиция ходимлари унинг номидан ўз ихтиёри билан жиноятда иқрор бўлиш аризаси ёзиб олишади.

Ҳозирда Федерал завфсизлик хизмати Тула вилояти бошқармаси томонидан тезкор қидирув бўлими ходимлари устидан Россия ЖКнинг 286- моддаси "а" "мансаб ваколатларини ошириб юбориш" бандига мувофиқ тергов олиб борилмоқда.