17 April 2017
21:09 - Ўзбек чегарачаилари тожикистонлик чўпонни отиб ўлдирди
Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасига кўра, 15 апрел куни соат 18:10 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Қуруқсой аҳоли пункти яқинида Тожикистон томонидан Ўзбекистон ҳудудига қорамол подаси ҳайдаб ўтган чўпон отиб ўлдирган. Чегарачиларимиз қорамол подасини Тожикистон ҳудудига қайтариб ҳайдай бошлагач, чўпон қаршилик қилган экан.

"Қайтариб ҳайдаш вақтида чегарачиларга Тожикистон томонидан уч нафар номаълум шахс Ўзбекистон ҳудудининг 50 метр ичкарисига кириб, ушбу ҳудуд Тожикистонга тегишли эканини айтган ва ҳақоратли гаплар билан жанжал чиқаришга уринган", - дейилган МХХ хабарида. Номаълум шахслар чегарачиларнинг Тожикистон ҳудудига қайтиш талабига бўйсўнмаган, аксинча, улар пичоқ ва таёқлар билан Ўзбекистон чегарачиларга ҳужум қилган. Ўз ҳаётини ҳимоя қилиш, ҳужумни қайтариш ва шахсий қуролини эгаллаб олинишига йўл қўймаслик учун, чегара қўриқчилари Ўзбекистон қонунларига мувофиқ ҳолда, чегарабузарларга нисбатан қурол ишлатган ва натижада Тожикистон Республикаси фуқароси Турсунзода туманининг Шлюм аҳоли пунктида яшовчи Аслидддин Шоимов олинган жароҳатлардан ўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистон томонининг таклифига қарамасдан, Тожикистоннинг Турсунзода тумани чегара назорат хизмати вакиллари ушбу ҳолат сабабларини аниқлаш учун тайинланган учрашувга келмабдилар.