17 April 2017
20:44 - АҚШ долларининг қиймати яна ошди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2017 йил 18 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3678 сўму 89 тийин этиб белгиланди. Бу 11 апрелдаги курсга нисбатан 28 сўм 15 тийинга кўп.

“Қора бозор”да эса АҚШ доллари 7650 сўмдан харид қилинмоқда. Бу эса ўтган ҳафтадаги кўрсатгичга қараганда 50 сўмга қимматдир.