06 April 2017
22:12 - Тошкент метрополитенида террорга қарши хавфсизлик чоралари кучайтирилибди, улардан фойда кам
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Санкт-Петербургда содир этилган террорчилик ҳаракатидан сўнг Тошкент милицияси метрополитенда назоратни кучайтирди. Ички Ишлар Вазирлиги раҳбарияти пойтахт метросидаги барча бекатлар дарҳол кўздан кечирилганини ҳам айтишмоқда.

"Вазирлик раҳбарияти метродаги барча бекатларни кўриб, милиция ходимлари қанчалик самарали ишлаётганлигини шахсан текширишди. Ҳозирда текширувнинг икки босқичи ташкиллаштирилди: биринчиси - метрополитенга киришда, иккинчиси - турникет олдида. Россияда содир бўлган терррочилик ҳаракатларидан сўнг бекатлардаги тиғизликдан келиб чиқиб ходимлар бириктирилди", - дейилади бошқарма ахборотида.

Шунингдек, тез орада махсус ромли металл детекторларни келтириш ва ўрнатиш масаласи ҳал бўлади. Тошкент милицияси бошлиғи ўринбосари Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, бу масала ҳокимият билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.

Ички Ишлар Вазирлигининг раҳбарларида ақл бўлса, бошқача хавфсизлик чоралари кўриш ҳақида аллқачон ўйлашлари керак эди. “Ҳаракат”нинг хабарларидан маълумки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага хат ёзиб, ислом терроризмининг маркази яқинда Туркия ва Марказий Осиёга кўчишини айтганди.

Мана, Туркия ислом терроризми ўчоғига айланиб бўлди. Энди навабат Марказий Осиёга, тўғрироғи, Ўзбекистонгадир. Ислом терроризмининг олдини олишнинг ягона йўли Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секулризм принципини қабул қилишига эришишдир. Акс ҳолда, Истанбул ва Санкт-Петербуогда машғулотлар ўтказаётган ўзбек террористлари яқинда Ўзбекистонда иш бошлашади. Метрони яхшилаб ўраб олиб, у ерда терактлар бўлмаслигини таъминлаш мумкин. Аммо, ҳамма ерда бундай чоралар кўриб бўлмайди.