06 April 2017
21:30 - НАТО Ўзбекистонни тарк этди, оргтехникасининг бир қисмини “Эзгулик”ка қолдирди, Шавкат Мирзиёга раҳмат айтиш керакмасми?

Шимолий Атлантика Ҳарбий Иттифоқи - НАТОнинг Тошкентдаги минтақавий офиси ўз фаолиятини расман тўхтатди. НАТОнинг Марказий Осиë бюроси раҳбари Розария Пульизи идоранинг ëпилиш сабаблари сиëсий эмаслигини билдирди. Унинг таъкидича¸ Марказий Осиë минтақаси билан ҳамкорлик ҳарбий иттифоқ жуда муҳим ва бу иш эндиликда бевосита Брюсселдаги бош қароргоҳдан туриб бошқарилади.

Ëпилган идорага қарашли бўлган техник ускуналарнинг бир қисми Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига берилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари компюьтер жамланмаси, принтер ва нусха кўчириш аппарати сингари техник қуроллар учун ташкилотга миннатдорчилик билдирдилар.

Аслида, дейди мухбиримиз, миннатдорчиликни Шавкат Мирзиёга билдириш керак эди. Чунки, айнан у Путиннинг талаби билан НАТОнинг Тошкентдаги офисини улоқтиргани шубҳасиздир. Тахмин қилиш қийин эмски, тарафлар бу масала атрофида гап чуватмасликка келишганлар.