06 April 2017
18:38 - Тошкентда солиқ мулозими порхўрлиги учун 10 йилга кесилди, уларнинг ҳаммаси кесилса ҳам порахўрлик битмайди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туман давлат солиқ инспекцияси бош тафтишчиси порахўрлиги учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар. Нашрларда исми-шарифи келтирилмаган бу солиқ мулозими "PSM Group" ширкатига тегишли фирма фаолиятини текшириб, бир қатор камчиликларни аниқлаган экан.

У мулозим камчиликлардан кўз юмиш эвазига компания раҳбаридан 120 минг доллар пора талаб қилибди. Амалдор ва тадбиркор ўзаро савдолашиб пора миқдорини 80 минг долларга туширишади. Тадбиркор таъмагир солиқ мансабдори устидан ҳуқуқ идораларига шикоят қилади ва у талаб этилган миқдордаги порани олаётганда қўлга туширилган.

Ўзбекистонда демократия ва ошкоралик бўлмагани сабабли ҳамма мулозимлар ёки порахўр, ёки потенциал порахўрдир. Порахўрликни кескин камайтиришнинг йўли демократияни ривожлантиришдир. Аммо, буни мавжуд режимдагилар тушунишмайди ҳам.