29 March 2017
18:51 - Шавкат Мирзиё шахсий автомобилида шаҳарни айланди ва Юнусобод ҳокими Мирқосимовни Қосимовга алмаштирди
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими Мирағъзам Мирқосимов президент Шаваат Мирзиёнинг ғазабига учради. Шавкат Мирзиё 25 март - дам олиш куни шахсий автомобилида шаҳарни айлана туриб, Янги шаҳар ва Боғишамол кўчаларини туташтирувчи янги кўприк билан танишди ва ҳокимни ишдан олига кўрсатма берди. Бунинг сабабини унинг ўзидан бўлак ҳеч ким билмайди.

Шавкаат Мирзиё ҳокимнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Сардор Қосимовни ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида тайинлаган, аммо бу борада расмий хабар йўқ.