29 March 2017
18:12 - Ўзбекистонда 1 апрелдан қамоқ жазоси бекор қилинади, қамалиш ва озодликдан маҳрум этилишнинг фарқи нимадир?

Президент Шавкат Мирзиёнинг "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан Ўзбекистонда қамоқ жазоси (арест) бекор қилиниб, унинг ўрнига бошқа жазо чоралари қўлланила бошлайди. 2016 йил 21 октябрида қабул қилинган ушбу қарорга биноан тегишли ўзгаришлар Феврал охирида Олий мажлис томонидан тасдиқланган эди. Сенат тасдиғи ва Президент томонидан имзоланганидан кейин ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон қонунчилигида тўлиқ кучга киради.

"Киритилаётган ўзгаришлар "қамоққа олиш" жазосини бекор қилади. Унинг ўрнига "мажбурий жамоат ишлари" жазоси киритилади", - деди Сенатнинг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси вакили Ботир Матмуратов.

Тушунарли бўлиш учун, таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари мавжуд эди. Улар кўринишидан бир хилдек кўринса ҳам ижро тартибига кўра турличадир. Яъни, қамоқ - шахсни бир камерада, тоза ҳаво ва бошқа табиий қулайликларсиз тутиб туришдир. Озодликдан маҳрум қилиш эса, жазони ижро этиш муассасаларида кўпчилик билан биргаликда тутиб туриш.

Қамоқ жазоси кўпгина демократик мамлакатларда бекор қилинган бўлиб, Ўзбекистон ҳукуматининг айни ҳаракати ҳам бу борада ижобий қадам деб саналиши керак.