14 March 2017
07:21 - Ислом Каримнинг руҳини чирқиратиб: Мансабдор шахсларнинг хорижга чиқишига рухсат этилди
Сарлавҳадаги гап кесатиқ эмас, айни ҳақиқатдир, дейди мухбиримиз. Айнан Ислом Карим тарафидан давлат аҳамиятига молик ҳар қандай амалдорнинг хорижга чиқиши деярли тақиқланган эди. Дунёда фақатгина Шимолий Корея ва Ўзбекистонда бўлган бу анъанага барҳам берилади чоғи, президент Шавкат Мирзиёнинг бу ҳақдаги фармони Ўзбекистон Адлия вазирлиги қошидаги Миллий Қонунчилик Базасига киритилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари билан биргаликда Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг тоифасини кескин камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва киритсин. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларига ушбу масалада кўпроқ эркинлик бериш ва масъулиятини ошириш назарда тутилсин”, дейилади Фармонда.

Шавкат Мирзиёнинг фармонида айтилган таклифлар ҳали ишлаб чиқарилгани йўқ, аммо улар амалда ишлай бошлади. Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бугун Татаристон Президенти билан учрашиши ҳақида тарқатилаётган хабарлар бунинг исботидир.