09 March 2017
20:15 - Пенсионерларга 6 соат мобайнида метро бепул бўлди
Тошкент метрополитени бошлиғи Ойбек Худойқуловнинг маълум қилишича, пенсионерларга Тошкент метрополитенида ҳаракатланиш 15 мартдан эрталаб соат 10 дан 16 гача бепул бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Тошкент метрополитенида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, метрополитен операторига пенсионерлик гувоҳномасини кўрсатган йўловчиларга махсус қизил рангли жетон берилади ва улар алоҳида ажратилган турникетдан ўтиб, метро станциясига кирадилар.