09 March 2017
11:10 - Доналд Трамп президент бўлгандан бери Мексикадан келаётган нелегалларнинг сони 40 фоизга камайибди, навбат мусулмонларга
АҚШнинг Чегара-Божхона Хизматига асосланиб бугун тарқатилаётган хабарларга кўра, АҚШнинг Мексика билан қуруқликдаги чегаралари орқали АҚШга нолегал келаётган муҳожирлардан январь ойида сал кам 32 минги ушланган экан, февраль ойида бу рақам сал кам 19 мингга тушибди. Ваҳолангки, аввалги йиллари февраль ойида қўлга тушаётганларнинг сони январь ойидагидан 20 фоизга кўп бўлар экан.

Ўтган йилнинг 1 октябридан бу йилнинг 20 январигача, яъни Доналд Трампнинг инаугурациясигача тахминан 157 минг нолегал муҳожир ушлангани ҳам айтилмоқда.

Хуллас, Доналд Трамп Президент бўлгандан кейин АҚШга нолегал киришга ҳаракат қилувчиларнинг сони кескин камайгани айтилмоқда. Чегара бўйлаб Трамп режалаштираётган девор қурилса, нолегалларнинг сони сал кам нолга тушади.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Доналд Трамп бир қатор мусулмон давлатларидан АҚШга келишни қийинлаштирувчи фармонини бироз ўзгартириб қайтадан чиқарди. Бу кетишда, мусулмон муҳожирларнинг АҚШга келиши ҳам сал кам тўхтатилади.