09 March 2017
01:23 - Ини йўқ Президент Шавкат Мирзиё Бухорога сафар қилмоқчи
Кеча Туркманистон сафаридан қайтган президент Шавкат Мирзиё Бухоро вилоятида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини кўздан кечириш мақсадида Бухорога йўл олармиш. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларида айтилишича, ҳозир Бухоро вилоятида Тошкентдан борган бир даста ҳукумат вакиллари президент ташрифига тайёргарлик кўрмоқда.

Шавкат Мирзиё 2,5 ойлик президентлик даврида Хоразм, Сурхандарё, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонга сафар қилди.

Биз авваллари хабарлармизда режимбошини “инидан чиқмас Ислом Карим” деб ҳам тарифлардик. Индан чиқмаслик – яккамоховлик рамзи эканлиги, ҳозирги глобаллашув даврида индан чиқмаслик Ўзбекистоннинг зарарига ишлашини айтардик. Шавкат Мирзиё бизнинг танқидимиздан қўрқиб ва Оқсаройдан ҳам воз кечиб, инга кирмаслик сиёсати олиб бормаётганмикан? Бу ҳам хато. Ҳамма нарсанинг ўз ўлчови бўлиши керак. Инда ишлаш ҳам керак нарса. Ўзбекистон фундаментал ислоҳотларга муҳтож, уларни инда ўтириб ҳам бошқариш мумкин, балки, керак.