04 March 2017
19:51 - Масхарабозлик: Жорж Вашингтон, Шарл де Голл, Мустафо Камол Отатурк каби улуғ бўлган Ислом Каримнинг ҳайкали Оқсарой олдига қўйилармиш

Мавжуд рехимнинг қўғмрчоқ ахборот вочиталари кеча Шавкат Мирзиё учта шаҳарда мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Карим ҳайкалини ўрнатиш ҳамда Самарқандда ёдгорлик мажмуасини қуриш бўйича лойиҳалар билан танишар экан, шундай сўзлар айтибди: “Халқимиз ва халқаро ҳамжамият Ислом Каримов номини Жорж Вашингтон, Шарл де Голл, Мустафо Камол Отатурк сингари давлат ва сиёсат арбоблари қаторига қўяди”.

Ислом Каримнинг Тошкентдаги ҳайкали унинг президент сифатидаги расмий қароргоҳи Оқсарой олдига қўйилардиган бўлибди. Шавкат Мирзиё бу ҳайкал лойиҳаси билан танишаётганини расмда кўрмоқдасиз. Расмий хабарларга бу расм катта қилиб ҳам берилган. У ерда кўриниб турибдики, лойиҳадаги ёзувлар рус тилида. Шармандачилик!

Бечора Шавкат Мирзиёга “Ҳаракат” сайтида кўп марта эълон қилинган қуйидаги латифани эслатилса, у Ислом Каримга ҳайкал қуриш фикридан воз кечган бўларди. Мана ўша латифа.

* * * * *

Икки одам бир-бири билан гаплашмоқда.

- Нимага Ислом ака ўзига ҳайкал қўйдирмайди?

- У киши “Бирлик”нинг Тошкентдаги кўп минг кишилик митингларидан кейин одамларнинг бир ерга тўпланишидан қўрқиб қолган. Шунинг учун Тошкент марказидаги ҳамма майдонларни ҳам йўқ қилиб ташлади.

- Ҳайкал очилишига келадиган одамлардан ҳам қўрқади демоқчимисиз?

- Йўқ, ҳайкал бузилаётганда йиғиладиган оломондан қўрқади.

* * * * *

Қизиқ: Ислом Каримнинг ҳайкалини ахлатхонага улоқтирадиганлар ҳайкалнинг қурувчиси Шавкат Мирзиёни эсламайдилар деб ўйлайдиганлар бормикан?