02 March 2017
21:13 - Тошкентда “кўк кит” балоси. Энди шуниси кам эди
Пойтахт милициясининг изланишлари натижасида 5 нафар мактаб ўқувчиси муқаррар фаолкатдан қутқариб қолинди. Улар "Кўк кит" номли ўйин иштирокчилари бўлиб, мазкур интернет ўйинининг 15 босқичига ўтиш арафасида эдилар. Тошкент телеканалининг "Пойтахт" кўрсатувига кўра, ўйиннинг бу босқичида бола ўз жонига қасд қилиши керак бўлади.

Қозоғистонда 38 нафар ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлган бу руҳий ўйин Ўзбекистон ёшлари орасида ҳам оммалашган. Ўйинчи "Кўк кит" синовларида қатнашишга розилик бериши биланоқ унга турли вазифалар келиб туша бошлайди. Аввалига содда кўринган талаблар, вақт ўтиши билан, мураккаблашиб боради.

Тошкентдаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда ўсмирлар ва ота-оналарни бундай хавфли интернет ўйинларидан огоҳ қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.