01 March 2017
23:24 - Ўзбекистонда меҳнат дафтарчалари бекор қилиниши мумкин
Адлия Вазирлигининг қонунчилик базасида пайдо бўлган маълумотга кўра, агар меҳнат дафтарчалари масаласида қарор қабул қилинса, 2005 йилгача бўлган давр учун меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат меҳнат дафтарчаси, 2005 йилдан кейинги давр учун эса жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақлари бўлади. Дунёнинг кўплаб давлатларида меҳнат дафтарчлари ўрнига солиқ тўловчилар, ишчилар, меҳнатни ҳисобга олишнинг электрон тизимларидан фойдаланилади ва Ўзбекистон ҳам шу усулга ўтмоқчи.

Бироқ Ўзбекистон қонунчилигига кўра, айни вақтда меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланса-да, бироқ амалда ягона ҳужжат эмас. Амалиётда пенсия миқдори белгиланаётганда меҳнат стажи меҳнат дафтарчасидан ташқари, маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, ойлик маоши ведомостлари, меҳнат шартномалари, архив маълумотномалари ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.