01 March 2017
22:39 - Ўзбекистон эски ҳарбий самолётларни сотувга чиқарди
Мамлакат Мудофаа вазирлигига кўра, Ўзбекистон ҳукумати совет даврида ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон армияси фойдаланиб келган эски ҳарбий самолётларни сотаётгани ҳақида маълум қилди. Аввалроқ Россиянинг “Военное обозрение” нашри ҳам Американинг Redfish Trading Company ширкати сотувга етти дона МиГ-29 қирувчиси, беш дона Су-27 қирувчиси, бир дона Су-25 ҳужумчи самолёти ва 22 дона Су-17 қирувчи-бомбардимончи самолётларини қўйгани ва бу самолётлар Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучларига тегишлилигини ёзганди.

“Бироқ ҳозирча тендер ғолиби аниқланмаган ва сотувга қўйилгани айтилаётган ҳарбий техника доимий хизмат ўташ жойларида сақланмоқда”, деб ёзмоқда “Новости Узбекистана”.