16 February 2017
21:52 - Савдо шаҳобчалари терминалсиз фаолият юритиши таъқиқланди
Президент Шавкат Мирзиёнинг бугун матбуотда чоп қилинган қарорига кўра, шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий ҳисобланади. Президент қарорида чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари нақд ёки карта орқали ҳисоб-китоб қилиш шаклига қараб, нархларни сунъий равишда оширса ёки туширса, бунинг учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима қўлланиши айтилган.

Аммо Шавкат Мирзиё амалда бажарилмайдиган қарор чиқарди. Боиси токи одамлар терминал ва пластикларнинг афзаллигини ўзлари тушунмас ва бунга ишонмас экан, терминаллаштиришнинг имкони йўқ. Боз устига, тадбиркор ўз ҳисобидаги пулни банкдан вақтида ололмаса, терминаллаштириш борасидаги қарорнинг ўзи ҳақиқий ҳаётдан узоқ бўлган нарсадир.