11 February 2017
10:10 - АҚШда ҳамма муҳожирларга нисбатан муносабат ўзгармоқда: 20 йил нолегел яшаган мексикалик аёл ўз юртига депортация қилинди, мусулмонларга нима бўлади?

ББСнинг русча хизмати бироз аввал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШда 20 йилдан бери нолегал яшаб келаётган 36 ёшли Мексика фуқароси Гваделупе Гарсия де Рэйос (расмда – қафасда) ўз мамлакатига депортация қилинибди. Гваделупе Гарсия де Рэйос 20 йил аввал, яъни ёшлигида АҚШга нолегал келиб олган бўлиб, кейинчалик қалбаки ҳужжатлар билан АҚШда ўз мақомини қонунлаштириб олган, шу ерда 2 фарзанди туғилган экан. Унинг ҳужжатлари қалбаки эканлиги 2009 йилда маълум бўлиб қолибди, аммо ўша йилларда муҳожирларга нисбатан ўта тоқатлилик сиёсати олиб борилгани сабабли, депортация қилинмабди. Мана энди аҳвол ўзгарди.

“Ҳаракат” Агентлиги муҳожирларга муносабат АҚШда ва Европада салбий томонга ўзгариб бораётганини кўрсатувчи фактларни хабар қилар экан, “бу ҳали ҳолва” деб таҳлил берарди. Кўриб турибмизки, ҳар доиимгидек ҳақ бўлиб чиқдик.

АҚШда яшаётган мусулмон муҳожирлар бу воқеалардан тўғри хулоса чиқаришлари керак. Бу мамлакатда мусулмон муҳожирларга муносабат ўзгараётганини янги Президент Доналд Трамп чиқарган мусулмонларнинг АҚШга киришини қийинлаштирувчи фармонидан кўриниб турибди, қолаверса, оддий америкаликларда ҳам муҳожирларга бўлган тоқатлилик камайиб бораётгани маълум. Бу кетишда АҚШ фуқаролиги олиб бўлганларни фуқароликдан чиқариш ва АҚШдан ҳайдаш амалиёти ҳаётга жорий қилишга бошланиши ҳам шубҳасиздир.

Бундай шароитда, мусулмонлар ўз имижларини ўзлари яхшилаш хусусида ўйлашлари керак. Бунинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш. 5 маҳал номоз, рўза ва ҳажни фарзликдан чиқаришдир. Демак, оддий мусулмонлар Ислом уламоларига босим ўтказиб, бундай ўзгаришларни қонунлаштиришни талаб қилишлари керак. Бунда қилишнинг ягона йўл ҳам маълум – Қуръонни янгидан тафсир қилиш.