09 December 2016
20:36 - Ўзбекистон компартиясининг собиқ раҳбари Иномжон Усмонхўжаев оқланди

1983-88 йилларда Ўзбекистон окмпартиясига раҳбарлик қилган Иномжон Усмонхўжаев Ўзбекистон Репсубликаси Олий суди томонидан шу йилнинг 18 ноябр куни тўла оқланибди. Собиқ СССР давридаги Ўзбекистон Олий Судининг 1989 йилдаги ҳукми билан жавобгарликка тортилган Усмонхўжаевга жавобгарлик бутунлай олиб ташланган.

Ҳозирда 87 ёшга қадам қўяётган Усмонхўжаев Фарғона шаҳрида истиқомат қилади, у Олий Суднинг мазкур қаророни мамнуният билан қаршилаган.

“Иномжон Бузруковичга нисбатан совет суди чиқарган ҳукм ва унга нисбатан очилган жиноий иш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-қисми (Ишда жиноят таркибининг мавжуд эмаслиги) билан бекор қилинди ва у тўла оқланди” дейди Ўзбекистон Олий Суди раиси ўринбосари Р. Обидов.