09 December 2016
19:11 - Швеция Хельсинки Қўмитаси Шавкат Мирзиёни қилиб бўлмайдиган ишга, яъни Ислом Карим меросидан воз кечишга чақирди
Расмий номи Civil Rights Defenders, аммо Швеция Хельсинки Қўмитаси номи билан машҳур халқаро ташкилот Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёни марҳум Ислом Каримнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги репрессив сиёсатини тугатишга чақирди. Чақириқда айтилишича, Шавкат Мирзиё илк ижобий қадамлар сифатида қамоқлардан журналистлар ва ҳуқуқ фаолларини озод этиши лозим.

Civil Rights Defenders Азам Фармонов, Азам Турғунов, Муҳаммад Бекжон, Солижон Абдураҳмонов, Юсуф Рўзимуродов, Дилмурод Саййид сингари фуқаролик жамияти вакилларининг озод қилинишини тилга олган. Шунингдек, ташкило янги президенти мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган фаолияти сиёсий аҳамиятга эга шахсларни Ўзбекистонга қайтаришга чақирган.

Бу ташкилотдаги содда ҳуқуқ ҳимоячиларига тушунтириш керакки, Шавкат Мирзиё бунда нарсани қилолмайди, чунки, Ислом Карим меросидан воз кечиш, айнан Ислом Карим усули билан 4 декабрда ўтказилган президентлик сайловларининг натижаларни бекор қилиш ва ҳақиқий демократик сайловлар ўтказишга олиб келади-ку! У ҳали бунақа қадамларга тайёр эмас.